...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стоматолог беш яшар қизалоқнинг ўлимига сабабчи бўлди?!


17:53, 28.09.2016 Олам
 6 019

Беш ёшли қиз номаълум сабабга кўра оламдан ўтди. Бу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Москва вилоятида беш яшар қиз тиш шифокори  қабулидан сўнг вафот этди. Ота-онасининг сўзларига кўра, қизга шифокорлар вақтида тиббий ёрдам кўрсатишмаган.
 
Россия тергов қўмитаси веб-сайтининг ахборот беришича, 28 сентябрь, чоршанба куни Москва вилоятида беш яшар қизга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича жиноий тергов иши очилган.
 
Олиб борилган тергов ишларига кўра, қизининг тиши қаттиқ оғриётгани сабаб ота-она 22 августь куни “Наро-Фоминск дентал” шифохонасига мурожаат қилишган.
 
Мутахассислар қизнинг оғиз бўшлиғини текширувдан ўтказишган. Тишнинг илдиз йўли тозалаганидан кейин бир ҳафта ичида қизалоқ ўзини яхши ҳис қила бошлаган.
 
Август ойининг сўнгида унинг оёқларида оғриқ пайдо бўла бошлаган. Рентген натижаларига кўра қизга бўғин пайларининг шикастланиши ташҳиси қўйилди ва даволаш ишлари бошланди.
 
Бир неча кун ўтиб қизнинг аҳволи ёмонлашди, танасида қаттиқ оғриқ ҳис қилди. Унинг ота-онаси Наро-Фоминск туман шифохонасига мурожаат қилишди, аммо уларнинг сўзларига кўра, шифохона ходимлари ўз вақтида профессионал ёрдам кўрсатиш ўрнига бошқа шифохонага боришларини маслаҳат беришган.
 
Ўша куни тунда қизнинг аҳволи оғирлашди. Уни юқори ҳарорат билан тумандаги касалхоналарнинг бирига келтиришди. Қизнинг ота-онаси ушбу муассасага жойлаштиришга рози бўлишмади, шифокор пойтахт  касалхонасига  йўлланма берди, аммо қизни Москвага олиб келишганидан сўнг вафот этди.
 
Қонга кирган зарарли микроблар туфайли бутун организмнинг заҳарланиши ўлимга сабаб бўлган деган дастлабки тахминлар мавжуд.
 
Ўлимнинг аниқ сабабини аниқлаш учун тиббий экспертиза ўтказилади. Терговчилар эса қиз даволанган касалхоналар ва касаллик тарихини ўрганиб чиқишади.
Зуҳра Одилова
 

Теглар:Тиш шифокори Стоматолог 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!