...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Маша ва айиқ” мультфильми “YouTube”даги энг кўп кўрилган видео бешликдан ўрин олди


16:06, 16.03.2017 Олам
 2 690

Ҳозиргача “Маша + каша” эпизодини 2,1 миллиард киши томоша қилган.

Россиянинг “Маша ва айиқ” мультсериалининг 17-эпизоди YouTube каналидаги видеохостинг тарихида энг кўп кўрилган роликлар бешлигидан ўрин олди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар қилди.
 
Мультфильмнинг “Маша + каша” деб номланувчи қисми 2012 йилнинг 31 январь куни каналга жойлаштирилган эди.
 
Ушбу мультфильмни яратган “Анимакорд” студияси мультипликаторларининг фикрича, “Маша + каша” эпизодини ҳар куни ўрта ҳисобда 2,7-3,2 миллион киши томоша қилади.
 
“Маша плюс каша” эпизодини бир неча тилларда томоша қилиш имкони мавжудлиги ҳам унинг рейтингига таъсир қилгани шубҳасиз.
 
YouTube каналидаги ушбу бешликнинг биринчи поғонасида Жанубий Кореялик қўшиқчи PSY томонидан ижро этилган Gangnam Style қўшиғи турибди. Иккинчи ўринда эса америкалик рэпер Уиз Халифанинг “See You Again” қўшиғига олинган клип. Рэпер ижод маҳсулини 2,5 миллард киши кўриб улгурган.
 
Ҳозиргача “Маша + каша” эпизодини 2,1 миллиард киши, корейс клипини эса 2,8 миллиард киши томоша қилган.
 
Маълумот учун, “Маша ва айиқ” мультфильми 2009 йилдан бери намойиш этиб келинади. Унинг ҳар бир эпизоди тахминан 6 дақиқа давом этади.
 
Мультсериал қатор мукофотларни, хусусан Ҳалқаро мукофотларни ҳам қўлга киритган. Мультсериални намойиш этиш ҳуқуқи “Netflix”, “Turner”, “KIKA”, “France TV”, “Sony Music”, “NBC Universal”, “Televisa” компаниялари томонидан харид қилинган.
Умида Якубова

Теглар:Маша PSY YouTube 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!