...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги Зеландия газетасининг ҳисобида “Рио-2016”да АҚШ медаль жамғариш бўйича 40-ўринда турибди


16:04, 19.08.2016 Спорт
 5 425

Янги Зеландия нашрларидан бири Олимпиадада жамғарилган медалларни ҳисоблашни антиқа йўлини танлади

Янги Зеландиянинг “New Zealand Herald” газетаси Рио Олимпиадасининг медаллар жамғармасини ҳисоблаш учун антиқа тизимини ўйлаб топди. Унда АҚШ терма жамоаси бор-йўғи 40-ўринни, Буюк Британия эса 18-ўринни эгаллайди.  Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда
 
Олимпиаданинг 13- куни якунига кўра, АҚШ 100та медаль – 35та олтин, 33та кумуш ва 32та бронза билан биринчи ўринда бормоқда. Рейтингда иккинчи бўлиб турган Буюк Британия терма жамоасида 56та соврин (шундан 22таси олтин) бор. Лекин улар энди етакчи эмас.
 
Янги Зеландия журналининг ходимлари Олимпиада совринларини ҳисоблашда ўз талқинларидан фойдаланишмоқда. Қандай дейсизми? Бу жуда оддий – журналистлар медалларнинг умумий сонини аҳоли сонига бўлиб чиқишмоқда. Янги зеландиялик спортчилар мусобақада 15та медаль ютишди ва бу билан мамлакат аҳолисининг ҳар 306380 нафарига битта соврин тўғри келади.  Шундай қилиб,  улар рейтингда иккинчи ўринни қайд этишди. 
 
Рўйхатнинг энг юқори ўрнида Гренада терма жамоаси етакчилик қилмоқда.  Мазкур давлат спортчилари битта кумуш ютишди ва бу 106825 гранадаликка тўғри келади. Рейтингнинг кучли ўнлигига Багам ороллари, Ямайка, Дания, Словения, Баҳрайн, Венгрия,  Хорватия ва Литва каби давлатлар киради.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Янги Зеландия АҚШ Олимпиада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!