...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги йилда теракт уюштирмоқчи бўлган жиноятчилар қўлга олинди


18:13, 21.11.2017 Олам
 4 773

Антитеррористик ҳаракат сешанба куни тонгда 500 нафар полиция вакиллари томонидан ўтказилди.

Германияда “ИШИДга алоқадор” дея гумон қилинаётган сурияликлар қўлга олинди. Қўлга олинган сурияликларни таниган-билганларнинг сўзларига кўра, улар Эссен шаҳридаги янги йил ярмаркасида теракт уюштиришмоқчи бўлган, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
Франкфурт бош прокуратураси аввалроқ Германиянинг 4 та федерал ҳудудида ўтказилган антитеррористик ҳаракатлар давомида 6 нафар 20 ёшдан 28 ёшгача бўлган сирияликлар қўлга олинганини эълон қилган эди. Бош прокуратуранинг маълумотларига қараганда, улар портловчи восита ёрдамида теракт содир этишга ҳаракат қилганлар.
 
Антитеррористик ҳаракат сешанба куни тонгда 500 нафар полиция вакиллари томонидан ўтказилди. Қидирувлар Гессен, Қуйи Саксония, Шимолий Рейн-Весталия ва Саксония федерал ҳудудларидаги 8 та хонадонда ўтказилди. Полиция телефон, ноутбук ва бошқа ашёларни текширувдан ўтказди.
 
Маълумотларга кўра, 4 нафар гумондор мамлакатга 2014 йил қочқин сифатида келган. Икки нафар сириялик Германияга 2015 йилда келганлиги маълум бўлди.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Германия ИШИД Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!