Ўтган йили 50 ёшни қаршилаган Мунира Муҳаммедовани таниганлар ғайратли, самимий инсон сифатида хотирлайдилар.
1966 йилнинг 26 мартида таваллуд топган Мунира Муҳаммедова тингловчилар орасида тожик, форс, араб тилидаги қўшиқлари билан танилган эди.
Узоқ йиллар Ғанижон Тошматов номидаги Дуторчи қизлар ансамблида фаолият юритган Мунира Муҳаммедова саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб жарроҳлик амалиёти йўли билан даволаниш учун Ҳиндистонга йўл олган. Шифокорлар хонанданинг жигар соҳасида операцияни ўтказишади, бироқ уринишлар зое кетиб, хонанда бевақт оламдан кўз юмди.
Ўтган йили 50 ёшни қаршилаган Мунира Муҳаммедовани таниганлар ғайратли, самимий инсон сифатида хотирлайдилар.
Фурсатдан фойдаланиб, Мунира Муҳаммедованинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз номидан ҳамдардлик билдирамиз.