...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда вафот этган хонанда Мунира Муҳаммедованинг қачон дафн этилиши муълум бўлди


11:52, 12.02.2017 Шоу-бизнес
 11 598

Хонанданинг бир ўғил ва бир қизи, 3 набираси бор эди.

Аввалроқ, Ғанижон Тошматов номидаги Дуторчи қизлар ансамбли яккахони Мунира Муҳаммедова 50 ёшида хасталик сабаб оламдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Хонанда жигар соҳасида операция амалиётини ўтказиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетган эди. Афсуски, шифокорларнинг уринишлари зое кетиб, Мунира Муҳаммедова вафот этди.
 
Хонанданинг энг яқин дугонаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулованинг маълум қилишича, Мунира Муҳаммедованинг жасади ортилган самолёт бугун, 12 февраль куни тушдан сўнг Тошкентга келиб қўнади.
 
Мунира Муҳаммедова васиятига кўра, эртага, 13 февраль куни Тошкент вилояти, Пскент тумани, Муратали қишлоғидаги қабристонга, марҳум волидасининг ёнига дафн этилади.
 
1966 йилнинг 26 мартида таваллуд топган Мунира Муҳаммедова тингловчилар орасида тожик, форс, араб тилидаги қўшиқлари билан танилган эди. Хонанданинг бир ўғил ва бир қизи, 3 набираси бор эди. 

Теглар:Мунира Муҳаммедова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!