...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қарори билан қурилаётган Санъат саройини бориб кўрди


11:25, 12.02.2017 Жамият
 4 417

Давлат раҳбари мажмуа қурилиши билан танишар экан, унда аҳолининг маданий дам олиши учун барча қулайликлар яратиш, иншоотни замонавий жиҳозлаш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ва муҳташам Санъат саройи мажмуаси қурилиши билан танишди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Лойиҳа қиймати 7 миллиард 600 миллион сўмни ташкил этадиган ушбу замонавий ахборот-кутубхона маркази 223 мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлади. Унда махсус хоналар, мутолаа заллари барпо этилаётир. Унинг фойдаланишга топширилиши вилоят ёшлари салоҳиятини юксалтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада ошириш, изланувчан ўқувчилар ва талабаларнинг илмий-оммабоп, бадиий, тарихий, тарбиявий-маърифий адабиётларга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 2015 йил 22 майдаги қарорига мувофиқ барпо этилаётган Санъат саройи миллий меъморлик ва замонавий архитектура ечимларини ўзида мужассам этади. Мураккаб конструкцияли, ноёб қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда бунёд этилаётган 700 ўринли Санъат саройи ва 1,5 минг ўринли амфитеатрда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мажмуани Наврўз байрамига қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
 
Давлат раҳбари мажмуа қурилиши билан танишар экан, унда аҳолининг маданий дам олиши учун барча қулайликлар яратиш, иншоотни замонавий жиҳозлаш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар