Фурқатбек Ёқубов ғалаба қозонганидан сўнг эгнига Ислом Каримов сурати туширилган либосни кийди.
Пенчак силат спорт тури бўйича ҳам олти карра мамлакат кубоги ғолибидир.
У ўзининг навбатдаги ғалабасини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлади.
Ушбу жанг Хитойнинг Шанҳай шаҳрида бўлиб ўтди. 62 килограмм вазнда ринга тушган Фурқатбек Ёқубов ғалаба қозонганидан сўнг, эгнига Ислом Каримовнинг сурати туширилган либосни кийди.
Итервью бериш чоғида “Мен бу ғалабамни юртимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлайман”, дея таъкидлади.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Фурқатбек Ёқубовни ушбу ғалабаси билан табриклаб, келгусида унга зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.