...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна авиаҳалокат! Энди бирданига 200 киши қурбон бўлди!


15:22, 11.04.2018 Олам
 9 109

Ҳалокат сабаблари тегишли идоралар томонидан ўрганилмоқда.

Бугун, 11 апрель куни Жазоирнинг шимолий ҳудудида Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти қулаб тушиши оқибатида бортдаги 200 нафардан ортиқ ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, самолёт мамлакат пойтахти Жазоир шаҳридан унча узоқ бўлмаган Блида воҳасидаги Буфарик ҳарбий базасидан қўтарилган ва қисқа вақт ичида ҳалокатга учраган.
 
Ҳозирча ҳукумат вазият юзасидан расмий баёнот эълон қилмаган, аммо маҳаллий ОАВ бортдаги 200 дан ортиқ ҳарбийнинг барчаси ҳалок бўлганини таъкидламоқда.
 
Хабар қилинишича, ҳалокат юз берган ҳудудга яқин кўчаларнинг барчасида ҳаракат тўхтатилган ва 15 та тез ёрдам машинаси етиб келган.
 
Аввалроқ, Россиянинг Хабаровск ўлкасида Ми-8 вертолёти қулаб тушгани оқибатида 6 нафар экипаж аъзосининг барчаси ҳаётдан кўз юмганини хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Жазоир самолёт ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!