...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна 11 нафар шаҳзода қўлга олинди


18:15, 06.01.2018 Олам
 5 302

Шаҳзодалар ўзларининг амакисининг қатли учун товон пули талаб қилишган.

Аввалроқ, Саудия Арабистонида шаҳзодаларнинг қамоққа олингани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Саудия Арабистонининг қироллик гвардияси қирол саройида норозиликлар уюштирган 11 нафар шаҳзодани қўлга олган. 
 
Оммавий ахборот воситаларининг ахборот беришича, норозиликни уюштирганлар қирол Салмон бин Абдул азиз ал-Сауднинг шаҳзодаларга сув ва электр учун тўловларни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилишни сўраган. Шунингдек, шаҳзодалар ўзларининг амакисининг қатли учун товон пули талаб қилишган.
 
Улар қирол саройини тарк этишни хоҳламаганидан сўнг, қироллик гвардияси томонидан қамоққа олинган. Ҳозирги вақтда шаҳзодалар “Ал-Хайр” қамоқхонасида суд жараёнларини кутишмоқда. 
 
Ўтгани йил ноябрь ойининг бошида Саудия Арабистонида коррупцияга қарши янги қўмита иш бошлаб, иқтидордаги оиланинг 11 шаҳзодаси қамоққа олинган эди. Суриштирув-тергов жараёнида 320 киши сўроқ қилиниб, икки мингдан ортиқ ҳисоб рақамлари музлатилганди.  
 

Теглар:Саудия Арабистони Шаҳзода Қамоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!