...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владивостокда икки ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди


17:58, 06.01.2018 Олам
 7 346

Эркаклардан бири 40 ёш, иккинчиси 54 ёшда бўлган.

Владивостокнинг Лазурная кўрфазидаги кафелардан бирида ўзбекистонлик икки эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда “Deita.ru” хабар берди.
 
Маълумотларда қайд этилишича, жасадлар қўшимча хоналардан топилган. Полиция ходимларининг аниқлашича, марҳумлар 40 ёш ва 54 ёшли кишилар бўлиб, Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган.
 
Дастлабки тахминларга кўра, уларнинг ўлимига катта бўлмаган печнинг углерод газидан заҳарланиш сабаб бўлган.
 
Айни вақтда мазкур воқеа юзасидан терговолди текширувлари олиб бориляпти. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Владивосток Луганская Заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!