...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яманда уруш бошлангандан буён 9000 киши ҳалок бўлди


19:00, 18.03.2016 Олам
 2 645

9 минг қурбондан 3218 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

Яманда можаролар бошлангандан бери қарийб 9 минг киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда жума куни Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Юқори комиссари бошқармаси матбуот котиби Руперт Колвилл маълум қилди, дея РИА Новости хабар берди.

“Мамлакатда можаролар оқибатида ҳалок бўлган 9 минг қурбондан 3218 нафари тинч аҳоли вакилларидир. Бундан ташқари, 5778 нафар оддий фуқаро жароҳат олган. Бу рақамлар 2015 йилнинг 26 мартидан 2016 йил 17 мартигача бўлган вақт орасида бўлган воеқалар натижаси ҳисобланади”, – дейди Колвилл.

Унинг сўзларига кўра, олинган маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яманда ҳалок бўлган қурбонларнинг ярмига жавобгардир.

Яманда қуролли можаролар давом этмоқда. Мамлакатда бир томондан “Ансор Алла” шиа ҳаракатидан хусийлар билан собиқ президент Али Абдулло Солиҳга содиқ армиянинг бир қисми, иккинчи томондан эса президент Абд Раббу Мансур Ҳоди қўшинлари билан Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси бир-бирига қарши уруш олиб бормоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Яман Саудия Арабистони Руперт Колвилл БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!