Чернобел фожиаси: тўртинчи реакторнинг портлаши оқибатидан атмосфера қатламига бир неча миллион куб радиоактив моддалар ва заҳарли газлар чиқди.
ЁНҒИНЛАР
- 1903 йил 30 декабрь — АҚШнинг Чикаго штатидаги “Ирокез” театрида ўт чиқиши оқибатида 602 нафар киши фожиали ўлим топди;
- 1913 йил 14 октябрь — Буюк Британиянинг Уэльс яриморолидаги тошкўмир конида ёнғин чиқади. Бахтсиз ҳодиса 439 кишини ҳаётдан олиб кетди;
- 1918 йил 12 октябрь — АҚШнинг Минессота штати яқинидаги ўрмонда рўй берган ёнғин 400 га яқин кишининг ҳаётига зомин бўлди;
- 1942 йил 28 ноябрь — АҚШнинг Бостон штатидаги тунги клубда ёнгин чиқиши оқибатида 491 киши фожиали ўлим топди;
- 1949 йил 2 сентябрь — Хитойнинг Чунцин шаҳри яқинидаги аҳоли яшайдиган қўрғонга ўт кетиши натижасида 1700 киши ҳаёт билан видолашади;
- 1978 йил 20 август — Эроннинг Ободон (Абадан) шаҳридаги кинотеатрда ёнғин чиқади. 422 киши турли куйиш жароҳатларидан ҳалок бўлади.
ЯДРОҲАЛОКАТЛАР
- 1957 йил — Совет Иттифоқи таркибида бўлган Челябинск вилоятидаги Касли шаҳрида ядроқолдиқлари портлаши оқибатида каттагина ҳудуд заҳарланиб, аҳоли эвакувация қилинади;
- 1979 йил 28 март — АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Мидлтаун ҳудудида “ТримайлАйленнд” атом реакторининг аварияси мисли кўрилмаган талофатларга олиб келди;
- 1981 йил 11 февраль — Тенниси штатидаги (АҚШ) “Секвоя-1” заводида атом реакторининг совутиш учун ишлатиладиган модданинг 400 литри оқиб кетиши оқибатида атрофдагилар азият чекди;
- 1986 йил 26 апрель — кўпчиликка маълум Чернобел фожиаси (Украина) содир бўлди. Тўртинчи реакторнинг портлаши оқибатидан атмосфера қатламига бир неча миллион куб радиоактив моддалар ва заҳарли газлар чиқди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ XX асрда содир бўлган аэрокосмик фалокатлар, портлашлар, бундан ташқари, темир йўл, сув ҳавзалари ва экологик ҳалокатлар ҳақидаги маълумотлар билан танишган эдингиз.
Ўз ишингизга масъулиятли, хушёр ва зийрак бўлинг, азиз одамлар!