Франциянинг Модан шаҳри яқинида дунёдаги энг мудҳиш темирйўл ҳалокати содир бўлди. Фожиа 800 кишининг бевақт ўлими билан якунланди.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган навбатдаги маълумотларда темир йўл ҳалокатлари билан боғлиқ XX асрнинг бахтсиз ҳодисалари тилга олинади.
ТЕМИРЙЎЛ ҲАЛОКАТЛАРИ
- 1915 йил 22 май — Шотландиянинг Гретна ҳудудида содир бўлган даҳшатли темир йўл ҳалокати 227 нафар кишининг ҳаётига зомин бўлди;
- 1917 йил 12 декабрь — Франциянинг Модан шаҳри яқинида дунёдаги энг мудҳиш темир йўл ҳалокати содир бўлди. Фожиа 800 кишининг бевақт ўлими билан якунланди;
- 1918 йил 9 июль — АҚШнинг Тенниси шататида иккита йўловчи поезд тўқнашиб кетиши оқибатида даҳшатли фожиа содир бўлди. 101 киши ҳаётдан кўз юмди, юзлаб кишилар бир умрга ногирон бўлиб қолдилар;
- 1944 йил 2 март — Италиянинг жанубий ҳудудидаги Салерно шаҳри яқинида йўловчи поезд ҳалокатга учради, натижада 521 киши ҳалок бўлди;
- 1955 йил 3 апрель — Мексиканинг Энарес дарёси бўйидаги Гвадалахара шаҳрида йўловчи поезднинг ҳалокатга учраши оқибатидан 300 дан зиёд киши ҳаётдан кўз юмди;
- 1981 йил 6 июнь — Ҳиндистоннинг шимолий ҳудудидаги Бихари Шариф шаҳрида содир бўлган темирйўл ҳалокати оқибатида 500 киши вафот этди;
- 1985 йил 13 январь — Африка қитьасидаги энг ката темир йўл ҳодисаси рўй берди. Ҳабашистонда содир бўлган машъум бахтсиз ҳодиса туфайли 392 киши бевақт ўлим топди;
- 2000 йил 24 январь — Норвегия мамлакати тарихида энг йирик темир йўл ҳалокати. 30 кишининг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ XX асрда содир бўлган аэрокосмик ҳалокатларга ҳамда конлар, омборларда юз берган портлашлар ҳақидаги маълумотлар билан танишган эдингиз.
Ўз ишингизга масъулиятли, хушёр ва зийрак бўлинг, азиз одамлар!