Ҳуқуқ-тартибот органларига умумий ўрта-таълим мактаби ҳудудида айиқ пайдо бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.
Мактаб ҳовлисида айиқ пайдо бўлгани ҳақида қишлоқ милиция бўлими навбатчиларига Архарада яшовчи аёл хабар берган. Милиция ҳодимлари воқеа жойига зудлик билан етиб келишди. Аввал, йиртқични ўрмон томон ҳайдаб юбормоқчи бўлишган, бироқ айиқ одамларга ташлана бошлаган. Охир-оқибат, милитционер айиқни отиб ташлашга мажбур бўлган, дейилади ҳудуднинг ИИБ бошқармаси хабарида.
Авваллари ҳам аҳоли яшаш ҳудудига кириб келган ёввойи айиқлар ўлдирилган эди. Примор ўлкасида болалар боғчаси ҳудудига кирган айиқ отиб ўлдирилган.
Шунингдек, ўтган ёз фаслида Камчаткада йиртқич айиқ ўлдирилган. Елизовск туманидаги Тақир номли тепаликда йиртқич ҳайвон тирноғи ва тишлари билан жароҳат етказган инсон танаси топилганди. Уни жароҳатлаган айиқни топиш учун бир суткадан ортиқ вақт сарфланган. Айиқ эса ўша атрофда айланиб юрган эди.