...
МЕНЮ
ONLINE TV

35 кишилик қайиқда 60 нафар йўловчи... Ҳалокатга ким айбдор?


15:32, 14.09.2017 Олам
 2 642

Ногаҳон автобуснинг ичи зичлаб гилам тахлангандай йўловчига тўлалиги, ҳатто унинг томида ҳам бир қарич бўш жой йўқлигини кўриб қоламиз. Поездларда ҳам шу аҳвол...

Халқимиз ҳинд фильмларини яхши кўриб томоша қилади. Фильмларида ҳиндларнинг урф-одатлари, оила муносабатлари, ички кечинмаларига урғу берилиб, ҳақиқий ҳаёт тарзи кўпинча кадр ортида қолиб кетавериши ҳеч кимга сир эмас.
 
Ногаҳон автобуснинг ичи зичлаб гилам тахлангандай йўловчига тўлалиги, ҳатто унинг томида ҳам бир қарич бўш жой йўқлигини кўриб қоламиз. Поездларда ҳам шу аҳвол...
 
Нима қилибди, дерсиз. Аҳоли кўп, бу каби нарсалар уларнинг ҳаёт тарзига айланиб кетган, деб ўзингизни овутишингиз мумкин. Бироқ йўловчилар хавфсизлиги масаласи қаёқда? Бунга кимлар масъул?
 
Рўй берган фожиа худди шу — йўловчилар хавфсизлиги таъминланмагани учун содир бўлди. Дарёга чўкканларнинг ҳам оиласи, бола-чақаси бор эди...
 
Ҳиндистонда 60 нафар йўловчиси бўлган қайиқ ағдарилиб кетди. Ҳалокат натижасида 19 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Ctvnews” хабар бермоқда.
 
Маҳаллий полиция ходими Рам Кумар берган баёнотга кўра, воқеа Уттар Прадеш штатидаги Багхпат округидаги Ямуна дарёсида содир бўлган.
 
Ҳалокатга қайиқда йўловчилар сонининг кўплиги сабаб бўлган бўлиши мумкин. 60 нафар йўловчиси бўлган қайиқ атиги 35 кишига мўлжалланган бўлган.
 
Маълумот учун, Ямуна дарёси Уттар Прадеш ва Харьяна штатларидан кесиб ўтади.
 
Воқеа жойида тезкор қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ҳиндистон Қайиқ ҳалокати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!