...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: айиқни овқатлантирмоқчи бўлган эркакнинг қўллари кесиб ташланди


15:53, 17.08.2017 Олам
 4 212

Маст эркак йиртқичлар яшаётган панжарадан ошиб ўтган ва уларга қуйилтирилган сут берган.

Иркутск вилоятида 42 ёшли маст эркак йўл бўйида жойлашган кафеда номаълум сабабларга кўра сақланаётган айиқларни овқатлантирмоқчи бўлган. Натижада эса у қўлидан айрилган.
 
Маст эркак йиртқичлар яшаётган панжарадан ошиб ўтган ва уларга қуйилтирилган сут бермоқчи бўлганида айиқлардан бири эркакнинг қўлини тишлаб олди.
 
Шу пайт келиб қолган кафе ходими курак ёрдамида уни айиқлар тажовузидан қутқарган.
 
Маълум бўлишича, эркак дарров шифохонага жўнатилган ва унинг қўллари кесиб ташланган.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Айиқ Иркутск вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!