...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистондаги ЙТҲ оқибатида камида 13 киши нобуд бўлди


11:24, 05.05.2016 Олам
 3 207

Автобус ҳайдовчиси мотоцикл билан тўқнашувдан қоча олди, аммо одамлар тўла автобус қуриб қолган дарё ўрнидаги чуқурга қулади.

Ҳиндистоннинг унчалик катта бўлмаган Чхаттисгарх штатида Гархва шаҳридан Райпурга кетаётган автобус ҳалокатга учради. Полиция вакили Садананд Кумарнинг маълум қилишича, автобус ҳайдовчиси мотоцикл билан тўқнашувдан қочаман деб, бошқарувни йўқотган. Натижада автобус қуриб қолган дарёга қулаган ва бир неча бор ағдарилиб кетган.
 
“Ҳозирча автобус ҳалокати сабаб 13 киши  ҳалок бўлган. 53 киши автобуснинг қулаши натижасида турли тан жароҳатларини олган. Улардан 16 нафари Амбикапур тумани шифохонасига юборилган. Ҳозир уларнинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда. Қолган 37 киши Балрампурдаги маҳаллий шифохонага жойлаштирилган”, дейди Садананд Кумар.
 
Одатда Ҳиндистондаги шу ва бошқа ҳудудларда йўлларнинг нотекислиги, ҳайдовчиларнинг автоуловни эътиборсиз бошқариши ва яна бошқа сабаблар туфайли тез-тез йўл-транспорт ҳодисалари учраб туради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, шу каби сабаблар туфайли Ҳиндистонда йилига жами 200 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлади. 
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!