Ҳиндистон делегацияси Ўзбекистоннинг қадимий қадамжоларини зиёрат қилади.
Бугун, 13-март куни Тошкент шаҳрига Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри Жоме масжидининг бош имоми, Ҳиндистондаги Нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бири Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлигидаги диний делегация ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Делегация Ўзбекистонга ташриф чоғида ислом қадамжоларини зиёрат қилиш, Ўзбекистоннинг тарихий ва меъморий обидалари билан танишиш, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Тошкент ислом университети раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.

Икром Раҳмон