Леопард яралаган 5 нафар киши шифохона, уларнинг бири оғир аҳволда.
“Тўсиқдан ошиб ўтиб мактаб ҳудудига кирганини кўрган мактаб ходимлари бизга қўнғироқ қилишди. У бўш синфларни айланиб чиққан ва йўлда учраган мактаб ходимларига ҳужум қилган”, – дейди Табиат муҳофазаси хизмати ходими.
Маълумотларга кўра, леопард Табиатни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан ухлатувчи дори ёрдамида тутилган ва “Баннергхатта” ҳайвонот боғига етказилган. Жароҳатланганлар шифохоналарга жойлаштирилган. Улардан бирининг жароҳати оғир.