...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple компаниясига Ҳиндистонда дўконларини очишга рухсат берилди


12:58, 08.02.2016 Технология
 2 270

Ҳиндистон қонунчилигига киритилган ўзгартириш туфайли эндиликда Apple компанияси ушбу мамлакатда савдо дўконларини оча олади.

Машҳур Apple компаниясининг қатор дўконлари эндиликда Ҳиндистонда ҳам пайдо бўлади, дея хабар беради “Day.Az” нашри.

Маълумки, Ҳиндистонда 1,2 миллиард аҳоли истиқомат қилади. Ҳиндистон қонунчилигига кўра, Apple компанияси ишлаб чиқарадиган маҳсулотларининг 30 фоизи Ҳиндистон ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирдагина, мамлакатнинг турли нуқталарида ўз дўконларини очишга ҳақли эди. 2015 йилнинг ноябрь ойида ушбу қонунга киритилган ўзгартиш туфайли эндиликда Apple ўз дўконларини муаммосиз очиши мумкин.

Ҳинд бозорида Apple компанияси смартфонлари жуда кам. Техника бозорининг қарийб 2 фоизини ташкил этади холос. Аксарият смартфон эгалари уларни бошқа давлатлардан сотиб олишган ёки буюртма асосида харид қилишган.

Айтиш лозимки, Ҳиндистон Apple учун Хитойдан кейинги ўринда техник воситалар кенг қўлланиладиган ва харид қилинадиган иккинчи мамлакат бўлиши мумкин. Аммо бунга бироз муддат керак бўлишини ҳам ҳисобга олиш жоиз.
Умида Якубова

Теглар:Apple Ҳиндистон Смартфон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!