Режиссёр Уллхас навбатдаги киноюлдуз устидан ғаройиб шикоят аризасини ёзди.
Нью-Ашок Нагардаги полиция маҳкамасига тақдим этилган шикоятда Амитабҳ Баччаннинг миллий мадҳияни 1 даққаю 10 сонияда айтгани, аслида мадҳия учун 52 сония белгилангани, қўшимча вақт сифатида у 2 ёки 3 сонияни олиши лозимлиги ёзилган. Шунингдек, Уллхас Амитабҳ Баччан мадҳиядаги “Синд” сўзини “Синдху” деб куйлаганини ҳам айтиб ўтган.
Баччаннинг жонли ижрода куйлаган мадҳияси кубокка келган барча мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган. Омма жўрлигида куйланган мадҳия Ҳиндистон ғалабасининг нашидаси эди. Маълумот ўнида шуни айтиш лозимки, кинорежиссёр Уллхас машҳурлардан шикоят қилиб, полицияга биринчи марта ариза бераётгани йўқ. 2015 йилнинг 25 ноябрида у Амир Хоннинг устидан ҳам шикоят аризасини ёзганди.