Ойга парвоз учун 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарф этилади.
Космик аппарат ой сайёрасини тадқиқ қилиш ва унда ҳали маълум бўлмаган жиҳатларни аниқлаши лозим бўлади.
Маълум бўлишича, компания ISRO ҳиндистон космик тадқиқотлар миллий агентлиги билан шартнома тузган ва режа бўйича агентлик 2017 йилнинг 28 декабридан эътиборан 3 кун давомида космик аппаратни учиришга мўлжалланган катта майдонни бўшатиб беради.
Аппарат 2018 йилнинг 26 январида қайтиб ерга қўниши керак.
Маълумотларга кўра, ойга парвоз учун 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарф этилиши кутилмоқда.
Ушбу маблағнинг 20 миллиони космик аппарат берадиган маълумотларни олиш ва тадқиқ қилишга қизиқиш билдирган хусусий тижорат ташкилотлари томонидан тўланган. Қолган маблағ эса, ҳамкорлар томонидан тақдим этилган.
Маълумот учун, Team Indus’да аввал 5 та олим фаолият юритган. Ҳозирги кунда уларнинг сони 85 нафарга етган.