Жамият фаолиятини ривожлантириш мақсадида Ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Корхонани соғломлаштириш ва уни қайта шакллантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланган. Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Ҳилол Насимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан “Ўзбекфильм” АЖ директорлиги лавозимидан озод қилингани маълум бўлган.
Бундан ташқари, жамиятнинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш ва келгусида режалаштирилган ишларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилгани қайд этилган эди.