Пашша ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлиб, “юлдуз” даражасига чиқди. Пашша учун ҳатто, Twitter’да бир неча махсус аккаунтлар ҳам яратилди.
Хусусан, телебаҳс вақтида Ҳиллари Клинтоннинг қошига қўнган пашша ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлиб, уни “юлдуз” даражасига олиб чиқишди. Бу борадаги хабарлар айни кунлардаги бошқа жиддий ахборотлардан кўра кўпроқ ўқилганлиги буни исботлайди.
Журналистлар бу ҳолатга Ҳиллари Клинтон эътибор бермай, сўзида давом этганлигини таъкидлашмоқда.
Пашша билан боғлиқ воқеа Twitter микроблоги ва Facebook ижтимоий тармоғида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Куннинг асосий мавзусига айланган бу воқеа қаҳрамони пашша учун, ҳатто, Twitter’да бир неча махсус аккаунтлар ҳам яратилди.
АҚШ президентлигига номзодларнинг Вашингтон Университетида ўтган иккинчи телебаҳси якуни бўйича “CNN” ва “ORC” компаниялари томонидан ўтказилган блиц сўровнома натижаларига кўра, сўровномада иштирок этганларнинг 57 фоизи Клинтонни, 34 фоизи эса Трампни ғолиб деб ҳисоблайди.