...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Хитойнинг ўйинидан нима кутиш мумкин?


14:05, 10.10.2016 Спорт
 4 331

Ўз уйида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормай, рақиб дарвозасини ишғол қилишни эплолмаган жамоанинг меҳмонда бу ишни уддалашига ишониш қийин.

11 октябрда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ЖЧ-2018 саралаш баҳсида майдонга тушади.

Бу ўйин Эрон терма жамоасидан қабул қилиб олинган битта гол ва мағлубиятдан сўнг, мухлислар ишончини қайтариш учун футболчиларимизга берилган имконият бўлади. Чунки ўз уйида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормай, рақиб дарвозасини ишғол қилишни эплолмаган жамоанинг меҳмонда бу ишни уддалашига ишониш қийин. Ва аксинча, меҳмонда Термамиз устидпн ғалаба қозонган жамоани ўз уйида мағлуб этиш амри маҳол.
 
Агар очко йўқотиладиган бўлса, терма жамоамиз гуруҳда яна ҳам мураккаб вазиятга тушиб қолади.
 
Буни, нафақат, мухлислар балки мураббийлар штаби ва футболчиларимиз ҳам чуқур ҳис қилиб туришибди. Энди бизга фақат ғалаба керак.
 
Эртанги учрашувда Ўзбекистон кўк, Хитой сариқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Эрон билан ўтказилган баҳсда ҳам Терма жамоамиз кўк либосда майдонга тушган эди.
 
Хитой билан ўтказиладиган учрашувда ҳам либос ранги ўша-ўша. Ўйин якунидаги натижа ҳам ўша-ўша бўлмаслигига умид қиламиз. Зеро, либос эмас, уни кийган футболчилар натижага таъсир ўтказади.
 
Эртага Ўзбекистон термаси Хитойни мағлубиятга учратишини чин дилдан истаймиз. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Футбол Жаҳон чемпионати-2018 Ўзбекистон терма жамоаси Хитой терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!