...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиллари Клинтон ҳокимиятдан кетишни истамаяпти


13:24, 07.01.2017 Олам
 3 156

Президентлик лавозимини эгаллай олмаган Ҳиллари Клинтон келаси йилдан Нью-Йорк шаҳри мэри сифатида фаолиятини давом эттириши мумкин.

АҚШ президентлигига номзод бўлган Ҳиллари Клинтон Нью-Йорк шаҳри мэрлиги лавозимига даъвогарлик қилиш истагида. Бу ҳақда “New York Daily News” газетаси хабар тарқатди.
 
Ҳиллари Клинтон фаолиятини Нью-Йорк шаҳри мэри сифатида давом эттириши мумкинлигига ишора қилган. Нью-Йорк шаҳрининг айни вақтдаги мэри Билл де Блазионинг ваколати шу йил охирида якунланади.
 
Ҳиллари Клинтон 2016 йил 8 ноябрда АҚШда ўтган президент сайловида Демократлар партиясидан номзод сифатида иштирок этиб, Дональд Трампга ютқазган эди. Республикачилар партиясидан бўлган Дональд Трамп 20 январь куни АҚШ президенти сифатида иш бошлайди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳиллари Клинтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!