Дуэйн отасининг қийинчиликда ўтган ҳаёти учун миннатдорчилик рамзи сифатида унга бир умрлик орзусини харид қилди.
“Отамга у кутмаган совғани харид қилдим. Унинг ҳаёти оғир кечган. Аммо ҳозир у ўзини жуда яхши ҳис этаяпти. Отам Рокки Жонсон минималист (таваккал қилишга, бирор бир нарсани бошлашга қўрқувчи, атрофдагилар билан эҳтиёткорона муносабатда бўлувчи, ҳар жабҳада камхаржлик билан иш кўрувчи). Бир умр шундай бўлган. У мендан ҳеч қачон ҳеч нарса сўрамаган. Мен уни хурсанд ва албатта бахтли бўлишини истайман”, дейди Дуэйн.