У рақиби Иброҳим Раисидан 7 млн кўп овоз йиғган.
19 май куни Эронда президент сайлови ўтказилди. Бугун 20 май куни натижалар эълон қилинди. Унга кўра, Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний ғолиб бўлди. У рақиби Иброҳим Раисидан 7 млн овоз кўп йиғган.
22,796 млн эронлик Руҳонийни, 15,452 млн сайловчи эса Раисини ёқлаб овоз берган. Қолган икки номзод бири – Мустафо Оға Мирсалимни 455 минг, Мустафо Ҳошимий Табу эса 210 минг киши қўллаган.
Эрон олий диний раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳаменеий Ҳасан Руҳонийни биринчи президентлик муддатидаги ишлари учун танқид қилганига қарамай, фуқаролар ҳозирги давлат раҳбарига кўпроқ ишонч билдирди. Унинг дастлабки президентлик муддатидаги энг асосий ишларидан бири – дунё давлатлари билан ядро шартномасини тузгани бўлди.

Сумбула