Тошкентда ШҲТ саммити бўлиб ўтди, Буюк Британияда референдум, Хитойда сув тошқинлари...
Британиялик астронавт Тимоти Найджел Пик Халқаро космик станцияда олти ой яшаб, ерга қайтди. Суратда Союз капсуласи маёр Пик, россиялик Юрий Маленченко ва америкалик Тимоти Копра билан Қозоғистонга келиб тушди. 2016 йил 19 июнь.
Мексиканинг Оахака шаҳрида полиция ва Миллий ишчи ва муаллим маорифи координацияси иттифоқи ўртасида бўлган тўқнашувлар натижасида саккиз киши ҳалок бўлди. Суратда намойиш пайтида ёқиб юборилган юк машинаси тасвирланган. Унинг юкхонасидаги товуқлар ёнмоқда. 2016 йил 19 июнь.
Францияда ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Англия ва Словакияга қарши учрашувда инглиз ишқибозлари ўз ижодкорликларини кўрсатдилар. Суратда Буюк Британия қироличаси Елизавета IIнинг юзи тасвирланган ниқоб кийиб олган мухлиса. 2016 йил 20 июнь.
АҚШнинг Калифорния штати Азуса шаҳри яқинида юз берган ёнғин жуда катта ҳудуларга тарқалди. Суратда ўт ўчирувчи вертолёт “Fish Fire” деб номланган оловни ўчирмоқда. 2016 йил 20 июнь.
Хитойнинг баъзи ҳудудларида сув тошқинлари юз берди. Суратда Хитойнинг Цзянси провинциясидаги Поянг аҳоли пунктида сув босган кўча бўйлаб ҳаркатланаётган одам. 2016 йил 21 июнь.
Хитойнинг Сичуан провинциясида Я Ли исмли йирик панда эгизак пандачаларни дунёга келтирди. Бу 2016 йил давомида дунёда биринчи эгизак панда болаларининг туғилиши бўлди. 2016 йил 21 июнь.
Францияда ўтаётган “Евро – 2016” мусобақаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Исландия Австрия терма жамоасига қарши ўйнади. Ўйин 2:1 ҳисобида исландияликларнинг тарихий ғалабаси билан тугади. Суратда Исландия футболчиси Ари Скуласон ғалабани фарзанди билан нишонлаяпти. 2016 йил 22 июнь.
22 июнь санаси Иккинчи жаҳон уруши йилларини доимо эслатиб туради. Бу кунда фашистлар Германияси Собиқ Иттифоқ ҳудудига уруш эълон қилмай бостириб кирган эди. Суратда Беларуснинг Брест шаҳрида хотирлаш маросимида урушда ҳалок бўлганлар ёдга олинди.
Тошкентда беш юлдузли Hyatt меҳмонхонаси қуриб битказилди. Мазкур иншоотни барпо этиш учун уч йил вақт сарфланди. Меҳмонхона биноси саккиз қаватдан иборат бўлиб, жами 300та номер мавжуд. Меҳмонхонанинг биринчи меҳмонлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммитига келган бир қатор давлат делегациялари бўлди.
Буюк Британияда Европа Иттифоқи таркибида қолиш ёки ундан чиқиб кетишни аниқлаш нучун умумхалқ референдуми ўтказилди. Референдум натижаларига кўра, аксарият британияликлар ташкилотдан чиқиб кетишни афзал кўрдилар. Суратда Буюк Британия Бош вазири Вестминстер саройига референдумда овоз бериш учун рафиқаси билан келмоқда. 2016 йил 23 июнь.
23-24 июнь кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммити бўлиб ўтди. Саммит жуда юқори руҳда ўтди. Суратда ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари фотосуратга тушишга тараддуд кўраётгани тасвирланган.