...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда


17:18, 18.06.2016 Олам
 10 850

Францияда футбол ишқибозлари тартибсизлиги, Орландода оммавий қирғин, Британияда қироличанинг расмий туғилган куни…

Ўтган ҳафта мобайнида дунё бўйлаб кўплаб воқеалар содир бўлди.  Сайтимиз орқали уларнинг баъзиларини ёритдик,  баъзилари эса эътиборимиздан четда қолди. Қуйида ҳафта воқеалари ичидан бир нечтасини танлаб олдик ва уларни суратларда эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
АҚШнинг Орландо шаҳрида бўлган мудҳиш воқеа туфайли элликдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Тунги клубга бостириб кирган жиноятчи одамларга қарата ўқ узган эди. Мазкур мудҳиш воқеа қурбонлари хотирасига минглаб одамлар кўчага чиқдилар ва уларнинг шарафига гуллар қўйишди. 2016 йил 13 июнь.
 


Францияда ўтаётган Европа чемпионати доирасида Италия ва Бельгия ўртасида бўлган ўйиндан олдин стадион ходимлари стадионни сувдан тозаламоқда.  2016 йил 13 июнь.
 


Суриянинг Идлиб шаҳрига берилган авиазарбалар оқибатида вайрон бўлган ҳудуддан қутқарувчилар машинани олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. 2016 йил 13 июнь.
 


Дамашқ шаҳрига яқин ҳудудлардан бири Кфар Батна ҳудудига берилган авиазарбалар туфайли турар жойлар вайрон бўлди.  Суратда вайроналар ва тутун қоплаган жойдан аёлнинг қочишига ёрдам бераётган одамлар. 2016 йил 13 июнь.
 


Кения пойтахти Найробида мухолифат тарафдорлари ҳукуматпараст депутатнинг мухолифат етакчисини ҳақорат қилгани учун норозилик намойишлари ўтказди. Суратда дарғазаб оломон. 2016 йил  14 июнь.
 


Буюк Британия қироличаси Елизавета IIнинг расмий туғилган куни нишонланди. Суратда Лондон кўчалари бўйлаб кетаётган қиролича. 2016 йил 14 июнь.
 


Тошкент вилояти Чиноз туманида истиқомат қилувчи Аҳмаджон Турсунбоев йилига камида 100 фоизлик дивиденд тўлаш,  яъни икки баравар қилиб қайтаришни ваъда қилиб, жуда катта миқдордаги омонат маблағларини миллий ва хорижий валютада қабул қилиш билан ноқонуний равишда шуғулланиб келгани фош этилди. Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг яқин қариндошлари уй-жойлари, уларга қарашли корхоналарда айтиб ўтилган тартибда ўзлаштирилган 13 миллиард 139 миллион сўм ва 7 миллион 900 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар борлиги аниқланган. Суратда Турсунбоевга омонат маблағларини берган одамлар. 2016 йил 15 июнь.
 


Паралимпия ўйинларида олтин медалга сазовор бўлган Оскар Писториус 2013 йилда ўлдирилган қиз дўсти Рива Стинкампнинг ўлими юзасидан қайтадан кўрилаётган суд иши жараёнида иштирок этмоқда. У суд залида оёғининг протезини ечиб қўйди ва бемалол ҳаракатланди. Жанубий Африка, 2016 йил 15 июнь.
 


Англиянинг футбол бўйича терма жамоаси ишқибозлари Францияда ўтаётган Европа чемпионатининг “Б” гуруҳидан ўрин олган Англия ва Уельс ўртасидаги учрашувдан кейин тартибсизлик келтириб чиқардилар. Суратда Лилль шаҳри полицияси безориларга қарши қалампир газини сепишмоқда. 2016 йил 15 июнь.
 


Рим Папаси Франциск Ватиканда ўтказилган “Сайёр намойишлар дунёси” шоуси пайтида йўлбарснинг ёнига бориб, уни сийпалади. 2016 йил 16 июнь.
 


Англиянинг шимолидаги Бирстоллда Лейборист партияси депутати Жо Коксга номаълум шахс томонидан жароҳат этказилди. 41 ёшли депутат ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бироқ жароҳатлар жиддийлиги сабабли шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.  Суратда Кокс ўлдирилган жойда экспертиза олиб бораётган ходим марҳуманинг оёқ кийимини йиғиб олмоқда. 2016 йил 16 июнь.
 


Тошкент шаҳрининг йирик бозорларидан бири Олой бозори бир қанча вақт мобайнида капитал реконструкция қилинди ва фойдаланишга топширилди.  Мазкур бозорнинг дизайнида ғарб ва шарқ меморчилиги намуналарини кўриш мумкин. Янгидан таъмирланган Олой бозори пойтахт аҳолиси учун Истиқлолнинг 25 йиллик айёми арафасида катта совға бўлди.


 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!