Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов 79 ёшида, афсонавий боксчи Муҳаммади Али 74 ёшида оламдан ўтди, Германия ва Ҳиндистонда ёмғирлар сабаб сув тошқинлари келиб чиқяпти....
Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида ёғган тинимсиз ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлди. Суратда сув босган кўча четида турган маҳаллий аҳоли вакиллари. 2016 йил 29 май.
Германиянинг жанубий қисмида ёғган тинимсиз ёмғир ва оғир об-ҳаво сув тошқинларига сабаб бўлди. Суратда маҳаллий аҳоли вакилларидан бири гараж томи устида вайроналарга қараб турибди. 2016 йил 30 май.
Ироқ пойтахти Боғдод шаҳри ва унга яқин ҳудудларда юз берган бир неча портлашлар оқибатида камида 17 киши нобуд бўлди. Суратда портлаш юз берган ҳудудда ҳарбийлар ва жабрланган одамлар. 2016 йил 30 май.
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов 79 ёшида оламдан ўтди. Маълумотларга кўра, ўзбек халқининг севимли шоири Эркин Воҳидовнинг узоқ вақтдан бери тоби бўлмаган. 2016 йил 30 май.
Сомали пойтахти Могадишода жойлашган “Амбассадор” меҳмонхонасида амалга оширилган теракт натижасида бир нечта одам ҳалок бўлди. Мазкур терактда ал-Қоида террористик гуруҳига алоқадор ташкилот ал-Шабобнинг қўли борлиги айтилмоқда. Суратда теракт қурбонини ҳалокат жойидан олиб кетаётган одамлар. 2016 йил 1 июнь.
Швейцарияда дунёдаги энг узун ва энг чуқур темир йўл тоннели расман очилди. Мазкур тоннель қурилишига нақд 20 йил кетди. Узунлиги 57 километрни ташкил этдиган мазкур тоннель Алп тоғлари орқали Европанинг шимолий ва жанубий қисмларини боғлайди. 2016 йил 1 июнь.
Бельгиянинг Бруглетт комуннасида жойлашган паркда йирик панда Ҳао Ҳао ўзининг эндигина туғилган боласини оғзида ушлаб турибди. Мазкур панда икки йил олдин Хитойдан Бельгияга олиб келинган. 2016 йил 2 июнь.
Суриянинг Идлиб вилоятида мухолифат назорати остидаги Марет ал-Нуман шаҳрига берилган авиазарбалар натижасида ҳалок бўлган акаси учун йиғлаётган болакай. 2016 июн 2 июнь.
Франциянинг бир неча ҳудудларида мунтазам ёғган ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлди. Пойтахт Париж шаҳрида сув тошқинлари кузатилмоқда. Сена дарёсининг сув сатҳи кескин кўтартилган. Суратда Эйфел минораси яқинида жойлашган ҳудудда сув бўйлаб юриб кетаётган одам. 2016 йил 3 июнь.
Машҳур боксчи Муҳаммад Али 74 ёшида вафот этди. Муҳаммад Али 32 йил давомида Паркинсон касаллиги билан олишди, аммо ушбу дард уни барибир ҳаётдан олиб кетди.Суратда Муҳаммад Алининг невараси Сидней билан. Бу унинг сўнгги суратларидан бири эди. 2016 йил 4 июнь.