Гидрометеорология хизмати маркази эртага об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +31...+33 даража иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/с га етиб, булутли ҳаво кузатилади.
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +30...+35 даража иссиқ бўлади. Булутли ҳаво кузатилиб, кечаси қисқа вақт ёмғир ёғиши мумкин.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +30...+35 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/с га етади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +15...+20, кундузи +28...+33 даража бўлади. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +8...+13, кундузи эса +17... +22... даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Қисқа муддат ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.