Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига енгил автомобилларни имтиёзли харид қилишга оид сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Самарқанд шаҳридаги шаҳарсозлик лойиҳалари тақдим этилди. Унга кўра, шаҳардаги Гулобод кўчаси кенгайтирилади, бундан ташқари, иккита йўл ўтказгич ҳам қурилади.
16 апрель куни Тошкентнинг Сергели туманида шлакоблок ортилган “ЗиЛ” юк машинаси ағдарилиб кетди. Matiz русумли автомобиль пиёдани ўтказиб юбориш учун тўхтаган. Унинг ортидан катта тезликда келаётган юк машинаси эса вақтида тўхтай олмаган ва чап тарафга ағанаб кетган. Натижада енгил машинага зарар етган.
16 апрель куни Туркияда референдум бўлиб ўтди. Унда халқ мамлакатнинг парламентар бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтиши учун овоз беришди. 51,2% сайловчи Туркия президенти ваколатларини кенгайтиришни ёқлаган бўлса, 48, 8 фоизи эса қарши чиққан.
Тошкент - Жидда - Тошкент йўналишида амалга оширилган 30 та чартер рейсда 5500 нафар ҳожи ҳаж зиёратидан қайтишди. 13-29 июнь кунлари ҳам ёзги мавсум учун Тошкент - Жидда - Тошкент йўналишида яна 6 та чартер рейс амалга оширилиши кўзда тутилган.
Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига енгил автомобилларни имтиёзли харид қилишга оид сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Табиий бирикмалар кимёси ва технологияси соҳасидаги таниқли олима, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Анна Ивановна Глушенкова 91 ёшида вафот этди.
ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий қамоққа олинди. Ироқ махсус хизматининг дастлабки маълумотларига кўра, у Сурияга қочишга уринаётган вақтда қўлга олинган. Абу Бакрни Сурия ва Россия ҳарбийлари биргаликда қўлга олган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонга имзо чекди.
20 апрель куни Париж шаҳрининг Елисей майдонида отишма содир бўлди. Оқибатда 1 нафар полициячи вафот этди. Яна бир нафари яраланди. Полиция бу ҳодисани теракт, деб баҳолади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кечa, 20 апрель куни "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Тошкентда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар фаолияти билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳар Олмазор туманига ташриф буюрди.