Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашув ўтказди.
1. `UzAgro` бренди Ўзбекистон мева-сабзавот экспорти йўналишида фаолият олиб боради ва Республикада етиштирилаётган барча мева-сабзавотлар ягона ”UzAgro” - товар бренди остида экспорт қилинади. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси раҳбарияти фикрига кўра, ушбу бренд дунёнинг исталган нуқтасига, еткизиб берилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатли эканлигининг кафолати бўлади.
2. 31 июль куни Тошкент шаҳри Шайхонтуҳур туманининг Сузукота кўчасида жойлашган хонадонда йирик ёнғин содир бўлди. Хабарларга кўра, умумий ҳисобда 80 квадрат метр майдон ёнғин ичида қолган.
3. 1 август куни “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси биноларида Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонлари ташкил этилди. Кириш имтиҳонларини кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қурбонов ташриф буюрди.
4. Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқовнинг Гулнора Каримова ва у билан боғлиқ фаолияти ҳақидаги хотиралари акс этган мақоласи интернет оламида катта шов-шувларга сабаб бўлди. Мақолани мазкур ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.
5. 2 августга ўтар кечаси Миробод туманида Ойбек метроси чорраҳасида жойлашган “Angels Food” мажмуаси ёнида ёнғин содир бўлган. Видеони томоша қилиш учун манзил шу ерда.
6. 2 август куни соат тахминан 12:15 да Яшнобод туманидаги "5Bola Burger" кафесида ҳам ёнғин содир бўлди. Ёнғинга кондиционернинг қизиб кетганлиги сабаб бўлган. Ёнғиннинг умумий майдони 60 кв метрни ташкил этади. Жабрланганлар аниқланмади.
7. АҚШ Президенти Дональд Трамп “Green Card”ни сифати паст тизимдан юқори танловли жараёнга айлантириш мақсадида “The RAISE” (кўтарилиш) қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Янги қонун лойиҳасига кўра, инглиз тилини биладиган, оиласи ва ўзини молиявий таъминлай оладиган ва асосийси, АҚШ иқтисодиёти учун зарур бўлган қобилиятларга эга мигрантлар АҚШда яшаш ҳуқуқини қўлга киритишда кўпроқ имкониятга эга бўладилар.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев, 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда миллий маданият, адабиёт ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, бу борада ижодий уюшмалар ва давлат ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
9. 3 август куни ЎзМТРКга янги раҳбар тайинланди. 2017 йилнинг апрель ойидан буён ЎзМТРК раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Бобур Алихонов Хуршид Мирзоҳидовнинг ўрнида иш бошлади.
10. 3 август куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида йирик ЙТҲ содир бўлиб, 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари яраланганди. 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бортида тиббиёт ходимлари бўлган самолётини жароҳатланганларни олиб келиш учун жўнатишга буйруқ берди.
11. Халқаро Gallup тадқиқот компанияси дунёнинг энг хавфли ва хавфсиз мамлакатларини аниқлади. Рўйхатнинг 1-ўрнини 97 балл билан Сингапур банд этди. 2-ўринни эса 95 балл билан Ўзбекистон эгаллади. Учликни 92 балл жамғарган Исландия банд этди.