...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафта дайжести: GM Uzbekistan автомобилларининг сўнгги нархлари, Шавкат Мирзиёев Фарғонада, “Qalampir.uz” раҳбари Туркияда


18:41, 24.06.2017 Жамият
 8 564

Мазкур ҳафтада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган хонадонда муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди.

Навбатдаги иш ҳафтаси ҳам ўз поёнига етмоқда. 19 июндан бошланган бу ҳафта Ўзбекистон аҳли учун жуда юқори ҳароратли об-ҳаво билан ёдда қоладиган бўлди. Бундан ташқари, эътиборга молик кўплаб бошқа воқеа-ҳодисалар ҳам содир бўлди.
 
1. Одатдагидек, бу ҳафта ҳам АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ўзгаргани туфайли GM Uzbekistan автомобиллари нархлари яна ошди. Автомобилларнинг ҳозирча энг охирги нархи билан мазкур ҳавола орқали танишасиз.
 
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 июндаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири алмашди. Фармонга кўра, Ином Уришевич Маджидов ушбу лавозимга тасдиқланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
3. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси раиси, Лола Каримова-Тилляева турмуш ўртоғи Темур Тилляев билан продюсерлик қилган “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” номли картина Женевада тақдим қилинди.
 
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, ҳайит айёми 26 июнь куни нишонланади. Шу муносабат билан 26 июнь дам олиш куни деб эълон қилинди.
 
5. Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси таклифига биноан “Qalampir.uz” сайти мухбири жорий ҳафтада Туркия Республикасининг Истанбул, Анқара, Ғазиантеп, Қаҳрамонмараш, Усмония, Шонлиурфа шаҳарларида дунёнинг 15 мамлакатидан келган 36 нафар журналист учун ўтказилган тадбирларда иштирок этди.
 
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюрди.
 
7. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов узоқ йиллик танаффусдан сўнг концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритди
 
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди. Қарорда бакалавриат ва магистратура босқичига талабаларни қабул қилишнинг янги тартиблари белгиланган.
 
9. 22 июнь куни Самарқанд шаҳридаги Бибихоним кўчаси 124-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган хонадонда муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди. Ушбу хайрли тадбирга Самарқанд шаҳри аҳли, қолаверса, бошқа жойлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюришди. Қорилар томонидан Қуръон тиловат қилиниб, унинг савоби Ислом Каримов руҳига бағишланди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳафта дайжести Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 373

Изоҳлар




Изоҳлар

$
20:26 24.06.2017

мошиналар нархини ошиши ёмон бошка товарларга хам хиёни бор



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар