...
МЕНЮ
ONLINE TV

WikiLeaks: “Панама архиви” можаросида АҚШнинг қўли бор


23:34, 06.04.2016 Олам
 3 959

“Панама архиви” кўплаб сиёсатчилар ва машҳур инсонларнинг офшор компаниялари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Mossack Fonseca юридик компаниясининг “Панама архиви” номи билан чиққан махфий ҳужжатлари атрофида кетаётган можароларнинг келиб чиқишига АҚШнинг Коррупция ва уюштирилган жиноятчиликни тадқиқ қилиш маркази (OCCRP) сабабчи, дея “WikiLeaks” ёзмоқда. Мазкур марказ АҚШ ҳукумати ажратган маблағ ва миллиардер Жорж Сорос фонди эвазига бу ишга қўл урган.

“Путинга қилинган ҳужум OCCRP томонидан уюштирилган. Бу ҳужум Россияга ва собиқ Иттифоқ давлатларига қаратилган. Уни USAID (АҚШнинг Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги) ва Сорос маблағ билан таъминламоқда”, – дейилади “WikiLeaks”нинг Twitter’да жойлаштирган хабарида.

“WikiLeaks” “Панама архиви”нинг уюштирилишида АҚШнинг қўли борлиги ҳақида гапирмоқда. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин, буниси номаълум. Чунки аниқ далиллар келтирилмаган.

“WikiLeaks” – халқаро нотижорат ташкилоти бўлиб, аноним манбалардан олинган махфий маълумотларни чоп этади. WikiLeaks сайти 2006 йилда Sunshine Press ташкилоти томонидан тузилган. “WikiLeaks”нинг асосчиси, бош муҳаррири ва директори австралиялик интернет-журналист ва телебошловчи Жулиан Ассанждир.
Руслан Сулаймонов

Теглар:WikiLeaks Панама архиви АҚШ USAID 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!