“Панама архиви” кўплаб сиёсатчилар ва машҳур инсонларнинг офшор компаниялари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
“Путинга қилинган ҳужум OCCRP томонидан уюштирилган. Бу ҳужум Россияга ва собиқ Иттифоқ давлатларига қаратилган. Уни USAID (АҚШнинг Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги) ва Сорос маблағ билан таъминламоқда”, – дейилади “WikiLeaks”нинг Twitter’да жойлаштирган хабарида.
“WikiLeaks” “Панама архиви”нинг уюштирилишида АҚШнинг қўли борлиги ҳақида гапирмоқда. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин, буниси номаълум. Чунки аниқ далиллар келтирилмаган.
“WikiLeaks” – халқаро нотижорат ташкилоти бўлиб, аноним манбалардан олинган махфий маълумотларни чоп этади. WikiLeaks сайти 2006 йилда Sunshine Press ташкилоти томонидан тузилган. “WikiLeaks”нинг асосчиси, бош муҳаррири ва директори австралиялик интернет-журналист ва телебошловчи Жулиан Ассанждир.