
Туркия Республикасидан 17 нафар пластик жарроҳ, анестезиолог ва бошқа тиббиёт мутахассислари юртимизга ташриф буюрди.
Жорий йилнинг 16-23 октябрь кунлари туркиялик шифокорлар делегацияси томонидан Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар, юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болалар умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, оғир деб топилган беморлар жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу хайрия тадбири Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Туркия Республикасининг қатор нуфузли шифохоналари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Ушбу хайрия тадбири Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Туркия Республикасининг қатор нуфузли шифохоналари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Севара Нишонова