...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимирдаги ЙТҲ қурбонлари ва жабрланувчилар Ўзбекистонга олиб келинди


11:26, 08.10.2017 Олам
 8 290

Владимир вилоятидаги 36 нафар ўзбекистонлик ҳамда уларнинг қариндошлари бўлган 5 киши бугун эрта тонгда Ватанга қайтиб келишган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий-транспорт самолёти 8 октябрь тонгида 6 октябрь куни Россиянинг Владимир вилояти Покров туманида рўй берган ЙТҲ иштирокчиларини Ўзбекистонга қайтарди
 
Владимир вилоятидаги 36 нафар ўзбекистонлик ҳамда уларнинг қариндошлари бўлган 5 киши бугун эрта тонгда Ватанга қайтиб келишган. Шунингдек, 15 нафар фуқаронинг жасади ҳам Сурхондарёга олиб келиниб, 22 нафар сурхондарёлик Термизда қолган, самолёт эса Тошкентга йўл олган.




 
Эслатиб ўтамиз, автоҳалокат 6 октябрь Москва вақти билан соат 03:30ларда Владимир вилоятидаги темир йўл кесишмасида содир бўлган. ЙТҲда темир йўл изларидан ўтиш жойида тўхтаб қолган автобусга поезд келиб урилган.
 


Шу куни Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни олиб кетиш учун Владимир вилоятига махсус самолёт ва мутахассислар юборилганди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Владимир ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!