Украинанинг янги тайинланган Молия вазири ҳам велосипеддан кўпроқ фойдаланишини айтди.
“Дўстлар! Ишга ва шаҳарнинг марказий қисмларига велосипедда қатнайман. Бир неча кундан бери велосипедда машқлар бажармоқдаман”, деб ёзади Кличко.
Унинг айтишича, баъзи автомобиль ҳайдовчилари велосипед бошқараётганларга ҳалал беришади, шунинг учун Киевда велосипед йўлакларини кўпайтириш керак.
Кличкодан ташқари, Украинанинг янги тайинланган Молия вазири Александр Данилюк ҳам велосипедда ишга қатнаши ҳақида айтди. Данилюкнинг айтишича, Лондонда яшаган пайтларида велосипеддан тез-тез фойдаланган.