Шимолий Корея ядро синовларини ўтказишда давом этса, АҚШ кескин чоралар кўради.
АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Энтони Блинкен КХДРни ядро дастурини музлатишга чақирди.
“Биз умид қиламизки, Шимолий Корея Эрондан ўрнак олади”, дейди Блинкен япониялик ва жанубий кореялик ҳамкасблари билан учрашувда.
Блинкеннинг таъкидлашича, агар КХДР келажакда ядро синовларини ўтказишда давом этса, АҚШ бунга кескин жавоб қайтаради.
Пхеньяннинг январь ойида ўтказган ядро синови ва ракета учириши натижасида дунё ҳамжамияти билан муносабатлар кескинлашган эди. Март ойи бошида БМТ Хавсизлик кенгаши КХДРга қарши бир қатор санкцияларни тасдиқлади.