...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕИ муҳожирлар инқирозига қарши курашиш учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди


16:49, 19.04.2016 Олам
 2 731

Европа Иттифоқи сўнгги пайтларда ажратган маблағларни Туркиядаги муҳожирлар билан боғлиқ гуманитар лойиҳалар учун сарфлайди.

Европа Иттифоқи муҳожир ва мигрантларни қабул қилиш билан боғлиқ ишлар учун 10 миллиард евро сарфлади ва харажатлар ўсишда давом этмоқда.  Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер маълум қилди, дея ТАСС хабар берди.
 
“ЕИ бюджетидан 10 миллиард евро аллақачон сарфлаб бўлинди. Бугун эса яна 50 миллион евро мигрантларга  ёрдам бериш учун ажратилди”, дейди Юнкер Европа Кенгашининг Парламент ассамблеяси сессиясида. 
 
Юнкернинг сўзларига кўра, бугун ажратилган маблағ Туркиядаги муҳожирлар эҳтиёжини қондириш билан боғлиқ 15 та гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланади.
 
Шу билан бирга,  ЕК раиси Анқара билан мигрант ва муҳожирлар масаласи бўйича март ойидаги келишув  ҳақида ҳам гапириб ўтди. “Келишув кучга киргач, муҳожирлар оқими кескин камайди”,  дейди Юнкер.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия ва ЕИ ўртасидаги келишувга кўра, 4 апрель куни Грециядан йўлга чиққан биринчи кема Туркияга  депорт қилинган 131 мигрантни олиб келган эди. Ноқонуний мигрантларни Туркия орқали ўз мамлакатларига юбориш ишлари давом этмоқда. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Европа Иттифоқи Муҳожирлар Мигрантлар Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!