...
МЕНЮ
ONLINE TV

Visa бевосита тўловни амалга оширадиган янги технологияни тақдим этди


12:34, 17.05.2017 Технология
 2 100

Карта соҳиблари mVisa’ни қўллаши учун ўзи фойдаланадиган банкнинг иловасини кўчириб олиши ёки телефонида USSD технологиясини созлаши керак бўлади.

Visa QR-коди ва mVisa номи остидаги хусусий хизмат ёрдамида бевосита тўловни амалга оширадиган янги технологияни тақдим этди.
 
Карта соҳиблари mVisa’ни қўллаши учун ўзи фойдаланадиган банкнинг иловасини кўчириб олиши ёки телефонида USSD технологиясини созлаши керак бўлади. Шундан сўнг харидор оффлайн ва онлайн-дўконларда QR- ёки USSD-код орқали сотиб олинган маҳсулотларга пул тўлаши мумкин.
 
Фойдаланувчилар кодни сканер қилади ва керакли маблағни киритади, сотувчи эса ўша пайтда пул тушганини аниқлайди.
 
Хизматнинг афзаллиги ундан фойдаланиш учун сотувчига терминал шарт эмас. Сотувчи эса картани ўзи ушлаб туради.
 
QR-кодни чек ёки жадвалга чоп этиш ёки исталган экранга чиқариш, шунингдек, mVisa орқали фойдаланувчилар бир-бирига пул жўнатиши ҳам мумкин.
Сумбула

Теглар:Visa QR-код mVisa 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!