...
МЕНЮ
ONLINE TV

Visa ва Master Card судга берилди


13:29, 16.06.2016 Олам
 2 684

Икки тўлов тизими келишиб ишлаганликда ва монополия қарши қонунчиликни бузганликда айбланмоқда

АҚШнинг йирик хўжалик товарлари билан савдо қилувчи тадбиркорлик тармоғи Home Depot  Visa ва Master Card тўлов тизимларини судга берди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар бермоқда.
 
Унда ёзилишича,  Home Depot  тўлов тизимларини банк дебет ва кредит карталарини микрочип орқали киритишга йўл қўймаслик мақсадида келишиб олганликда ва АҚШнинг монополияга қарши қонунчилигини бузганликда айбламоқда.
 
Микрочип орқали текшириш анча хавфсиз ва ишончли, бироқ  Visa ва Master Card  учун фойдалилик даражаси паст. Улар карта билан операцияларни амалга ошириш учун юқори ставкаларни ўрнатганлар, дейилади хабарда.
 
Мазкур икки тўлов тизимларининг бош қароргоҳлари Home Depot шикоятидан хабардор эканликларини тасдиқладилар. Visa мазкур шикоят иши бўйича масалани Жоржия штатидан Нью-Йоркнинг Бруклин тумани судига кўчириш ниятида.
 
Маълумот ўрнида, Master Card тўлов тизими 1966 йилда ташкил топган бўлиб, у дунёнинг 210 давлатида 22 минг молия муассасаларини бирлаштирган.
 
Visa эса 1958 йилда ташкил этилган.  Мазкур тўлов тизими 200та мамлакатнинг 21 минг молиявий ташкилотларини бирлаштирган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Home Depot Visa Master Card 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!