...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия ва Россия: Ким кимдан узр сўраши керак?


13:19, 16.06.2016 Олам
 7 406

Москва Анқарадан Су-24 воқеаси учун узр сўрашни талаб этмоқда.

Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўтган йилнинг ноябрь ойида содир бўлган Су-24 воқеасидан сўнг анча совуқлашган эди.  Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путинга йўллаган хатида икки давлат ўртасидаги совуқ алоқаларга барҳам бериш ҳақида ёзган эди ва бунга Москва ижобий жавоб берди,  яъни у ҳам муносабатларнинг ўнгланишидан манфаатдор эканлигини билдирди.  Бундан ташқари, Россиянинг  Туркиядаги элчиси Андрей Карлов Туркия президенти томонидан ташкиллаштирилган ифторликка таклиф этилгани ҳам қайсидир маънода Анқара ва Москва алоқалари яхшиланаётганидан далолат беради. Бироқ Россия ҳамон Туркия Су-24 воқеаси учун узр сўраши керак деб ҳисобламоқда.
 
“Биз муносабатларимизнинг нормаллашувини ва  аввалги ҳолатига қайтишини хоҳлар эдик. Лекин Владимир Путиннинг таъкидлаганидек, бўлган воқеадан сўнг, алоқаларнинг тикланиш эҳтимоли жуда паст, бунинг учун Анқара керакли қадамларни ташлаши керак”, дейди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
 

Россия ва Туркиянинг ташқи сиёсатида Сурия ва Украина масалаларида номутаносиблик мавжуд. Анқара Россия томонидан 2014 йилда Қримнинг ўз ҳудудига қўшиб олинганлигини тан олмайди,  яъни буни аннекция деб баҳолайди. Сурияда эса Москванинг Башар Ассад ҳокимияти қўллаб-қувватлаши Туркиянинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
 
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки,  Россиянинг Туркияга қўяётган талаби,  яъни Су-24 воқеаси учун узр сўраш шуни англатадики,  Анқара мазкур воқеада ўзини айбдор деб тан олади.  Туркия эса Россия ҳарбий самолёти унинг ҳаво ҳудудига киргани ва шу сабабли уни уриб туширганини таъкидлаб келмоқда. Фикримизча,  Москванинг мазкур талаби Анқара томонидан яқин орада қондирилмаслиги мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Россия Су-24 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!