...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Темур тузуклари” асарида тилга олинган: еттинчи шаҳар


14:16, 20.10.2017 Бу қизиқ
 2 729

1258 йилда Боғдод Чингизхон невараси томонидан ишғол этилган. Мазкур шаҳар Соҳибқирон томонидан икки марта: 1392–1393 йилларда, сўнг 1401 йилда забт этилган...

Азиз мухлис, “Бу қизиқ” туркуми давом этмоқда! Унда Соҳибқирон Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарида тилга олинган шаҳарларнинг қадимий тарихи ва бугунги кундаги ҳаёти ҳақида қизиқарли маълумотлар, шу билан бирга, уларга илова тарзда замонавий шаҳарларга тааллуқли видеолавҳалар бериб бормоқдамиз.
 
Еттинчи шаҳар. Боғдод   
 
“Темур тузуклари” асарнинг “Рум мамлакатини забт этиб, Қайсар лашкарини синдириш бобида қилган кенгашим” ҳикоятида Мосул ва Боғдод (айрим манбаларда Бағдод) шаҳарлари тилга олинади.
 
Тарих саҳифаларидан маълумки, 1380–1468 йилларда Ироқ ва Озарбайжон устидан ҳукм юритган Қорақуюнлилар сулоласи ҳукмдори Қора Юсуф Туркман паноҳ излаб Усмонлилар империяси султони Йилдирим Боязид I ҳузурига боради ва икки ўртага иғво киритади.
 
Амир Темур Йилдирим Боязиддан Қора Юсуф Туркманни топширишини талаб қилади. Бироқ Усмонлилар салтанати ҳукмдори Соҳибқирон талабини бажармай, унга ҳақаротомуз жавоб мактубини йўллайди.
 
Мирс ва Шом подшоси Малик Фараж енгилгандан сўнг Амир Темур Дамашқ шаҳрини эгаллайди. Сўнг Боғдод шаҳрига Мосул йўли орқали ўтиб, Боғдод ҳокими Султон Аҳмад Жалойирни қалъа ичига қамал қилади.
 
Ҳозирда Ироқ давлатининг пойтахти бўлган Боғдод шаҳрида бир неча миллион киши истиқомад қилади.
 
Боғдод 782 йилда Аббосийлар ҳалифасининг маркази сифатида бунёд этилган. У XIII асрнинг ўрталаригача араб ҳалифалигининг маданий-маърифий марказларидан бири бўлган.
 
Айнан шу шаҳарда машҳур “Минг бир кеча” эртаклари пайдо бўлган...
 
1258 йилда Боғдод Чингизхон невараси томонидан ишғол этилган. Мазкур шаҳар Соҳибқирон томонидан икки марта: 1392–1393 йилларда, сўнг 1401 йилда забт этилган.
 
Боғдод 1638–1917 йиллар оралиғида Усмонлилар империяси тасарруфида, 1917–1920 йилларда инглиз мустамлакачилари қўлида бўлган.
 
У 1921–1958 йилларда Ироқ қироллиги пойтахти, 1958 йилдан буён Ироқ Республикаси пойтахти сифатида фаолият юритмоқда.
 
Азиз мухлислар, туркум мақолалар орқали аввалроқ Соҳибқирон Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарида тилга олинган Ғузор, Бешкент, Хива, Қандаҳор, Мултон  ва Ҳиндистон пойтахти — Деҳли шаҳарлари ҳақида маълумотлар эътиборингизга ҳавола этилган эди.
 
Туркум мақолаларни кузатишда давом этинг!
Улуғ БЕК

Теглар:Қадимги шаҳарлар Темур тузуклари асари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!