...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир ўринбосари Наманган вилояти ҳокими ўринбосарини тайинлади


13:57, 20.10.2017 Жамият
 3 996

Вилоят Касаба уюшмаси раиси бўлган Зулайҳо Баҳриддиновна — Наманган вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди.

Наманган вилояти Хотин-қизлар қўмитасининг навбатдан ташқари бошқарув йиғилишида бўлиб ўтгани ҳақида вилоят ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Хабарда йиғилишда ташкилий масала кўрилгани ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева маъруза билан иштирок этгани айтиб ўтилган.
 
Собиқ ҳоким ўринбосари Ҳилола Каримжановна Юсупова бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
 
Бугунги кунга қадар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимида ишлаб келган Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова вилоят ҳокимининг ўринбосари — вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Наманган вилояти ҳокимлиги Тайинлов амалга оширилди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар