Ёнғин ўчириш хизмати ходимлари бинони қутқариш учун олти соат вақт сарфлашди.
Маълумотларга кўра, ёнғин бошланган вақтда 25 киши омборхонада вазифасини бажараётганди, улардан бири оғир аҳволда шифохонага етказилди.
Маҳаллий полициянинг хабарига кўра, ёнғин 4 қаватли омборнинг иккинчи қаватида келиб чиққан. Натижада бинонинг 5000 квадрат метрдаги ҳудуди ёнишга улгурган.
Омборда асосан сут маҳсулотлари сақланиб, жорий йилнинг март ойидан бинода қурилиш ишлари бошланганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодисани бартараф этиш учун 50 та ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган. Ёнғин ўчириш хизмати ходимлари бинони қутқариш учун олти соат вақт кетказишган.