Видеода ерда ётган футболчини “Сурхон” клуби врачи оёғи билан бошига тепганини ҳам кўришингиз мумкин.
Ҳакамлар: И. Худайдатов (Ташкент) – 8,0, Р. Нугманов (Ташкент) – 8,4, С. Еремеев (Ташкент) – 8,4, Ф. Раджабов - 6.
Инспектор: Ш.Жумаев (Қарши).
Голлар:С. Шамурадов (15), Н. Норов (75, с пенальти) – А. Бердыев (28), А. Абдувахидов (90).
Огоҳлантиришлар: Н. Нормурадов (2), Ш. Абдураимов (66) – А. Ходжаев (31), И. Отаханов (53), Д. Максудов (75), А. Абдувахидов (90).
Четлатишлар: Т.Мамадалиев (90 + 4), Н.Нормурадов (90 + 4), С. Шомурадов (90 + 4), А.Абдураҳмонов (90 + 4) – И.Отаханов (90 + 4), А. Хўжаев (90 + 4), С. Асқаралиев (90 + 4), Ф.Бекмуротов (90 + 4).
ПФЛ қарори
Бугун, 8 июнь куни ЎзПФЛ ташкилоти қошида жойлашган тартиб-интизом қўмитаси воқеа юзасидан расмий баёнот бериб, муштлашув қатнашувчилари устидан қарор қабул қилди.
“Сурхон” клуби аъзолари учун: Ярим ҳимоячи Тимур Мамадалиев (Тартиб-интизом кодекси 3-бўлим, 5.45 банди ва “и”, “п” бандларига асосан) 9 та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. Ҳимоячи Санжар Шомуродов (Тартиб-интизом қўмитаси 3-бўлим, 5.45 банди ва “е”, “и”, “к”, “о” ҳамда “п” бандларига асосан) мавсум охирига қадар четлатилди ва жаримага тортилди. Яна бир ҳимоячи Нажмиддин Нормуродов 5 та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. Ҳужумчи Акмал Абдураҳмонов 2 та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. Клуб врачи Фахриддин Абдусаматов агрессив хатти-ҳаракатлари ҳамда “Андижон” ПФК футболчисига жароҳат етказгани учун эгаллаб турган лавозимидан четлатилди ва бундан буён ЎФФ ҳамда ПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда ишлаш ваколатидан маҳрум этилди.
“Андижон” клуби аъзолари учун:
Ярим ҳимоячи Иброҳим Отахонов 4 та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди. Ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродов 3 та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. “Андижон”нинг яна бир ярим ҳимоячиси Санжар Асқаралиев 4та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. “Андижон” ҳимоячиси Акбар Хўжаев 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
Маълумот учун: Сариқ либосда “Сурхон”, оқ либосда “Андижон” футболчилари.